Dush. Fev 26th, 2024

"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

ЯНГИ ШАРТНОМАЛАР ТУЗИЛДИ.

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» футбол клуби селекция негизида жамоа таркибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Жумладан якунига етган мавсумни Қаршининг «Насаф» жамоасида ўтказган маҳоратли ярим ҳимоячи Дониёр Назруллаев, жамоамизнинг собиқ ўйинчиси, бундан аввал «Сурхон» клуби таркибида етакчи ҳимоячиси ва жамоа сардори сифатида ҳаракатланган Ҳусниддин Ғофуров, сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович, Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида фаолият юритган тажрибали ҳимоячи Муҳсинжон Убайдуллаев, охирги беш йил мобайнида Наманганннинг «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров, фаолияти давомида «Бунёдкор»,» Қизилқум», «Андижон» ва «Турон» каби клубларда тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Суннатулла Абдулладжанов, ўтган мавсумда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси сафида 23 марта майдонга тушиб, 1та голга муаллифлик қилган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев каби футболчилар билан шартномалар имзоланди.

Улашинг: