Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров жорий йилнинг 31 декабрда клуб билан тузилган шартнома муддати тугаётгани, шу сабабли янги жамоа ахтараётгани,шу жумладан, «Нефтчи» клуби унга қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳар ҳил миш-мишлар кенг тарқалмоқда.
«Нефтчи» ПФК шуни маълум қиладики, бу миш-мишларда ҳеч қандай асос йўқ. Фарғона жамоаси ўз режаси бўйича янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бу борада аниқ ўзгаришлар юз берса биз албатта ўз расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали хабар берамиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «BUNYODKOR» PREVYU
NAVBATDAGI TUR RASMIYLAR MA’LUM BO’LDI
YOSHLARIMIZ OLMALIQDA DURRANG QAYD ETISHDI