Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЭРТАГА НАЗОРАТ ЎЙИНИДА ҚАТНАШАМИЗ

Про лиганинг иккинчи давра баҳсларига қизғин тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» футбол клуби эртага ўртоқлик-назорат учрашувида майдонга тушади.Жамоамиз аъзолари Қувасойнинг «Цементчи» футболчилари билан баҳс юритишади. Мазкур учрашув «Истиқлол» марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Айтиб ўтиш жоиз, ёзги танаффус пайтида таътилни ўтказиш учун ўз юртига йўл олган хорижий легионер футболчиларимиз Марко Обрадович, Дарко Станоевич ва жисмоний тарбия бўйича мураббийимиз Александр Стожмировичлар бугун жамоамиз ихтиёрига етиб келишиб, машғулотларга қўшилишди.

Назорат учрашуви
«Нефтчи»-» Цементчи «
Бошланади соат 20:00 да

Эслатма: Мамлакатимизда короновирус пандемияси кучайганлиги сабаб стадионга мухлислар киритилмайди.

Улашинг: