"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИНИНГ 1/8 ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ҚУРЪА ТАШЛАШ МАРОСИМИ 7 ИЮНГА БЕЛГИЛАНДИ

 

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунларига кўра, 14та жамоа 1/8 финал босқичига йўл олишган. Улар орасида «G» гуруҳидан «Нефтчи» жамоаси ҳам кейинги босқичга чиққан эди.

ЎзПФЛ расмий сайтининг хабарига кўра, 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 7 июнь куни Спорт-ТВ телеканали орқали жонли эфирда амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал баҳси бир ўйиндан иборат бўлиб, учрашувга мезбонлик қиладиган жамоа номи қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: