"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ДОСТОН ТОШМАТОВНИНГ ДИСКВАЛИФИКАЦИЯСИ ЯКУНЛАНДИ

 

Хабарингиз бор, ўтган йилги «Нефтчи»-«Турон» баҳсидан сўнг майдонда юзага келган тартибсизликлар оқибатида жамоамиз аъзоси Достонбек Тошматовга нисбатан санкция қўлланилган эди. Унга кўра, футболчи кейинги 10та расмий учрашувларга дисквалификация қилинди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига мувофиқ 10та учрашувга четлатилган футболчининг биринчи қўйиб юборган расмий ўйини «Андижон» жамоаси билан кечган баҳсга тўғри келган. Ундан кейин Про лигада бу йил 6та ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3та ўйинни ўтказиб юборган. Бугунги кунда Достонбек Тошматовнинг дисквалификацияси ўз якунига етди.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: