Pay. Iyul 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЯНГИ МАВСУМНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИК

 

Бугун Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида «Нефтчи»-«Сўғдиёна» баҳси билан Ўзбекистон U-18 чемпионатига старт берилди.

Қизиқарли кечган бу ўйинда Азиз Алижонов шогирдлари биринчи беллашувдаёқ илк ғалабасини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.Биринчи бўлим бошларида Азаматжон Толибжонов томонидан жиззахликлар дарвозасига киритган ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.

Минимал 1:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган ёшлар жамоамизни қўлга киритилган дастлабки 3 очко билан табриклаб қоламиз ва кейинги учрашувларда зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи»СК стадиони

«Нефтчи»(U-18)- «Сўғдиёна» (U-18) 1:0

Гол:Азамат Толибжонов

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: