Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАЗОРАТ ЎЙИНИДА ЁШЛАРИМИЗ ҒОЛИБ

Янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» (U-18) жамоамиз бугун назорат учрашувида Яйпаннинг «Турон»(U-18) клуби билан рақобатлашдилар.

Фарғонадаги БЎСМ (собиқ ДЮСШ) стадионида бўлиб ўтган беллашувда Азиз Алижонов бошчилигидаги ёшларимиз йирик 3:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Жамоамиздан голларга Акобир Аҳмаджонов,Камрон Эргашев ҳамда Мартавали Турғуновлар муаллифлик қилишди.

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

 

Улашинг: