Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

Про лига янги мавсумига 12 март куни қуръа ташланади

ЎзПФЛ Про лига беллашувлари трансляцияси ҳуқуқига эгалик қилувчи УзРепорт билан келишган ҳолда янги мавсумга қуръа ташлаш маросимини 12 март куни ўтказишга қарор қилди. Бунгача Coca-Cola Суперлигасига қуръа ташлаш маросимлари жонли эфирга узатиб келинган бўлса, эндиликда тарихда илк бор Про лига вакиллари ҳам жонли эфирда намойиш этиладиган қуръа маросимига ташриф буюради.

Про лига мавсуми 22 мартдан эътиборан старт олади. Дастлабки тур учрашувлари 22-23-24 март саналарида бўлиб ўтади. ФИФА кунлари давом этаётган 27-28-29 март кунларида Про лига 2-тури ўтказилади.

Тақвимнинг қолган қисми ҳамда қуръа ташлаш маросимининг қаерда ташкил этилиши тез орада эълон қилинади.

Manba: pfl.uz

Улашинг: