"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН: МАРКО ОБРАДОВИЧ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ

 

Тошкент шаҳрида янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоамиз ўқув-йиғин жараёнида кўрикка таклиф этилган футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда.

Бугун жамоа кўригида бўлиб турган ва мураббийлар штабида илиқ таассуротлар уйғотган тажрибали ва моҳир сербиялик ҳужумчи Марко Обрадович билан ўзаро келишувга эришилди. Унга кўра, футболчи жорий мавсум охиригача «Нефтчи» ПФК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Фурсатдан фойдаланиб,»Нефтчи» ПФК раҳбарияти,мураббийлар штаби ва кўпминг сонли мухлислари номидан Марко Обрадовичга жамоамиз олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилишидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: