«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

РАСМАН! ДАРКО СТАНОЕВИЧ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ

 

Янги футбол мавсумида қизғин тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» жамоасининг трансфер соҳасидаги фаолияти давом эттирилмоқда.Бугун клубимиз ихтиёрига мамлакатимизнинг «Навбаҳор», АГМК, «Сурхон»,»Машъал» сингари жамоаларида легионер мақомида ёрқин ўйинлари билан ном қозонган сербиялик тажрибали ҳимоячи Даркор Станоевич келиб қўшилди ва шу куннинг ўзида футболчи билан расмий шартнома имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида тажрибали ҳимоячи «Нефтчи»нинг ўқув-йиғин машғулотларидаги ҳаракатини бошлаб юборди.

Айтиб ўтиш жоизки, яқин кунларда жамоага яна бир тажрибали легионер ҳужумчининг келиши қўшилиши кутилмоқда.

Шу ўринда бугундан «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилишга киришган Даркор Станоевичга жамоамиздаги футболчилик фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: