Shan. Okt 12th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МУХЛИСЛАРДАН ЯНГИ ЙИЛ ТУҲФАСИ!

 

Шу йил 1 декабрда бўлиб ўтган «Нефтчи»-«Турон» жамоаларининг учрашуви охирида юз берган можарода «Нефтчи» ўйинчиси Жамшидбек Тўрақулов аламини жиловлаб олмай, ўйин бош ҳакамига нисбатан қўполлик ишлатган эди. Шунинг учун,у тергов ишларига жалб этилган.Бундан минг пушаймон бўлган бўлсада,ота-онасига бераётган моддий ёрдами ва қўллаб-қувватлаши тўхтаб қолган эди.»Нефтчи» футбол клуби мухлислари ва раҳбарияти Янги йил арафасида футболчининг оиласига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қува туманига бордилар.Фарғонадан ташриф буюрган клуб вакиллари ва Абдураҳим Аламов, Тоҳирака Ғозиев,Муроджон Ғуломов,

Козимбек Исмоилов,Абдувоҳид Жўраев,Алишер Турсунов ва Сардор Каримов сингари «Нефтчи»нинг ашаддий мухлислари Жамшидбекнинг ота-онаси Лочинбек ва Дилорамхон Тўрақуловларга қўни-қўшнилари,қариндошлар ва маҳалладошлари иштирокида байрам совғаларини топширдилар.

Тўрақуловлар катта эътибор ва амалий ёрдам учун клуб маъмурияти ва мухлисларга самимий миннатдорчилик изхор этиб, «Нефтчи» жамоасига Янги йилда юксак парвоз тилаб дуо қилдилар.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

 

Улашинг: