«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

ЭРТАГА ЧЕМПИОНАТНИНГ ЯКУНИЙ БАҲСИ!

 

Эртага 1 декабрь куни Ўзбекистон чемпионати Про лигасида 20-турнинг охирги баҳси бўлиб ўтади. Унда вилоятимизнинг икки жамоаси «Нефтчи» ҳамда «Турон» Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушадилар.

Вилоят дербиси мақомига эга бўлган ушбу баҳс Фарғонадаги «Истиқлол» марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00 га белгиланган.

Жамоамизнинг барча жонкуяр футбол мухлисларини эртага мавсумнинг якунловчи ўйинига таклиф этиб,футболчиларимизни юқори савияда қўллаб- қувватлашларига умид боғлаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: