"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЁШЛАРИМИЗГА ОМАД ЕТИШМАДИ! 

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ «ҲОКИМ КУБОГИ-2024»

Андижон вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақаларда фаол иштирок этган «Нефтчи»U21 футболчилари қатор рақибларини енгиб финалга етиб борган эдилар. Ҳал қилувчи учрашувда уларга Қирғиз Республикасининг» Талант» жамоаси билан беллашишга тўғри келди. Қор ёғиб, майдонда ҳаракат қилишга табиий қийинчиликлар ҳалақит берган бир вазиятда йигитларимиз ғалаба қозониш учун астойдил курашдилар. Лекин, бу учрашувда  меҳмонларнинг шиддати ва маҳорати анча устун эканлиги ўз натижасини кўрсатди. Улар «Нефтчи» дарвозасига ҳар иккала бўлимда биттадан тўп киритиб, ғалабани илиб кетдилар. Ўринбосарларимизга эса омад етишмади. Шу тариқа бош соврин-Андижон вилояти ҳокимининг кубоги қирғизистонлик футболчиларга насиб этди.

Азиз Алижонов бошчилигидаги «Нефтчи» U21 жамоамизни Андижон майдонларида 5та ғалаба қозониб, финалгача етиб борганликлари ва ўзига хос ажойиб ўйин намойиш этганликлари билан табриклаймиз ва яқинлашиб келаётган мамлакат биринчилиги мусобақаларида муваффақиятлар тилаймиз.

«Нефтчи»U21- «Талант»(Қирғиз Республикаси)  0:5

«Нефтчи»U21:

1.Ҳусниддин Неъматов

67.Миршавкат Мирёқубов

34.Ҳабиб Шарипов

71.Нодир Аҳмаджонов

55.Омадилло Абдуманнопов

63.Элбек Фозилжонов

29.Афзал Зокиров

76.Муҳаммадали Холматов

91.Шоҳруҳ Ёқубжонов

43.Абдулазиз Салоҳиддинов

30.Миразиз Муҳаммадалиев

Захирада:

21.Ислом Ғойипов

88.Фаҳриддин Муҳаммадов

25.Дилшод Эркинов

99.Абдуллоҳ Эркинов

75.Одил Набиев

96.Ҳасан Умирзоқов

60.Муҳаммадзиё Адҳамжонов

99.Мужоҳидбек Олимов

80.Иброҳим Мусинжонов

Бош мураббий: Азиз Алижонов

Улашинг: