Shan. Apr 13th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЁШЛАРИМИЗ ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ

Бугун Андижон вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг ярим финал баҳси бўлиб ўтди. Фарғонанинг «Нефтчи» U21 жамоаси Қирғиз Республикасининг олий дивизион вакили «Мурас Юнайтед» клуби билан баҳслашиш учун майдонга тушди. Учрашув муросасиз ва кескин вазиятда ривожланиб, ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 80-дақиқада маҳоратли футболчимиз Ҳабиб Шарипов томонидан киритилди. Шу тариқа фарғоналиклар мусобақа финалига чиқдилар. Ҳал қилувчи учрашув 20 февраль куни Андижондаги «Бобур» спорт аренаси майдонида бўлиб ўтади.

Ўринбосарларимизнинг ҳал қилувчи баҳсдаги рақиби Қирғиз Республикасининг «Талант» клуби бўлади.

Йигитларимизга якунловчи учрашувда ҳам бугунгидай шиддат, уюшқоқлик ва ғолибона ҳаракат қилиб, Андижондан фахрли соврин билан қайтишларини тилаб қоламиз.

Андижон вилояти хокими кубоги 2024.

Ярим ФИНАЛ Андижон.

«Нефтчи» U21 1:0 «Мурас Юнайтед» ( Қирғиз Республикаси)

Гол: Х. Шарипов 80′ 1:0

«Нефтчи» U21: 35.Хусниддин Неъматов, 71.Нодир Ахмаджонов, 34.Хабиб Шарипов, 67.Миршавкат Мирёқубов, 29.Афзал Зокиров, 80.Элбек Фозилжонов, 90.Омадулло Абдуманнопов, 65.Шохрух Ёқубжонов, 25.Мухаммадали Холматов, 43.Абдулазиз Салохиддинов55.Миразиз Мухаммадалиев

Бош мураббий:  Азиз Алижонов.

Улашинг: