«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

“НЕФТЧИ” ПЕШҚАДАМЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАДИ

МУҲИМ ҚАДАМ!

Про лиганинг биринчи тўртликдаги жамоалари Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун курашни тобора кучайтирмоқдалар. Бугун Яйпандаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув буни яққол исботлади.Вилоятимизнинг яна бир вакили «Турон» жамоаси «Нефтчи» клубини ўз майдонида қабул қилиб, албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қилди.Лекин,турнир жадвалида биринчи ўринда бораётган нефтчилар ҳам бу учрашувда 3 очкони қўлга киритиб,пешқадамликни мустаҳкамлаб олиш учун курашдилар.Шу боис, беллашув анча жиддий ва шиддатли руҳда кечди.Баъзи футболчилар атайин қоида бузишгача ҳам бориб етдилар.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугаган бўлса,иккинчи бўлимда фарғоналикларнинг ҳужумлари янада шиддатли тус олди. Ҳимоячимиз Миржамол Неъматов ҳамда ҳужумчимиз Достонбек Тошматовларнинг 14 дақиқа ичида майдон эгалари дарвозасини ишғол этган тўплари ўйин тақдирини ҳал қилди.

Бу ғалаба жамоа аъзоларининг туғилган кунини нишонлаётган бош мураббий Абдусамад Дурмоновга ўзига хос ҳурмат совғалари бўлди.

Фарғоналиклар қолган уч учрашувни ҳам ана шундай шиддат,иштиёқ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказсалар Суперлига йўлланмаси деярли нақд бўлиши аниқ.

Про лига, 17-тур

15 ноябрь, якшанба

ТУРОН – НЕФТЧИ 0:2.

997 томошабин.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Расул Фозилов, Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Миржамол Неъматов, 59 (0:1), Достонбек Тошматов, 73 (0:2)

Турон”: Акмал Ортиқов, Абдулазизхон Абдурашидов (Асилбек Қаюмов, 73), Шукурали Пўлатов, Ойбек Ахматов, Умиджон Қодиров, Дониёр Исмоилов, Шохрухбек Холматов, Достонбек Мелиқўзиев, Аслиддин Тоштемиров (Жавоҳир Сохибов, 46), Ғолиб Сарибоев, Билолхон Тошмирзаев (Хуршидбек Асқаралиев, 80)

Нефтчи”: Шерзодбек Абдураимов, Миржалол Неъматов (Сирожиддин Аллаев, 78), Исломбек Каримов (Отабек Зокиров, 39), Исломжон Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, Достонбек Тошматов (Санжарбек Зокиров, 78), Жавоҳир Расулов (Павел Смоляченко, 70), Дилёрбек Ирматов, Доостон Авазбеков (Мансуржон Саидов, 46), Рустамжон Абдуҳамидов, Умар Адҳамзода

Огоҳлантиришлар: Абдулазизхон Абдурашидов, 32, Шохрухбек Холматов, 35, Жавоҳир Сохибов, 82 – Исломжон Тошпўлатов, 32, Миржалол Неъматов, 56, Умар Адҳамзода, 61, Фарруҳ Турдалиев, 82, Дилёрбек Ирматов, 83, Павел Смоляченко, 90+2

Четлатиш: Мансуржон Саидов, 90

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: