Pay. Iyul 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ҚАРЗДОРЛИК ТЎЛА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ 

 

«Нефтчи» жамоаси янги мавсумни ҳар жиҳатдан кўнгилли ва беташвиш кутиб олиш учун барча молиявий ва иқтисодий имкониятларни ҳам оқилона ишга солмоқда.

Ўтган йили мамлакат биринчилиги мусобақасини кўнгилдагидек якунлаган жамоамиз янги мавсумда бундан ҳам яхши натижалар кўрсатиш учун астойдил харакат қилмоқда. Шу аснода ўринбосарлар, футзал ва аёллар жамоалари ҳам янги мавсумда асосий таркиб сингари олдиларига етакчи ўринларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишлари табиий.Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган қарздорликлар жамоа рахбарияти томонидан бартараф этилиб, янги мавсум учун аниқ режалар тузилди. Янги мавсумда ҳам жамоаларимиз ўз олдига юқори ўринлар учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилди. Клуб тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, уларга хизмат кўрсатишлари учун барча шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар белгиланди.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: