"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МУҲАММАДАЛИ ХОЛМАТОВ БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ 

 

Муҳаммадали Холматов «Нефтчи»нинг ёш ва иқтидорли футболчиларидан бири.У жамоанинг ўринбосарлари сафида мунтазам равишда қанотдаги тезкор рейдлари билан ёрқин ва ҳавас қилса арзийдиган ўйин намойиш этиб келмоқда. Ёш иқтидор эгаси бу йилдан «Нефтчи»нинг асосий таркиби сафига жалб қилина бошланди ва назорат учрашувларида тез-тез майдонга чиқиб турди. Унинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, бугун амалдаги шартномаси уч йил муддатга узайтирилди.

Бу иқтидорли футболчининг «Нефтчи» жамоасидаги фаолияти янада ёрқин ва порлоқ бўлишини тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: