"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ТАЙЁРГАРЛИК ТУРКИЯДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Янги футбол мавсумига тайёргарликнинг биринчи босқичини Тошкентда ўтказган Виталий Левченко шогирдлари айни дамда қисқа таътилда бўлганлигидан хабарингиз бор.Таътил давомида мураббийлар штаби томонидан ҳар бир футболчига алоҳида индивидуал тарзда шуғулланиши учун махсус кўрсатмалар тақдим этилган. Таътил якунига етгач ишлаб чиқилган режага асосан жамоа вакиллари Тошкентда йиғилиб, тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўташ учун 7 январь куни Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олишади. У ерда жамоамиз 26 январгача шуғулланади ва шундан сўнг футболчиларга тўрт кунлик ҳордиқ берилади. Тайёргарликнинг навбатдаги босқич жараёни 1 февралдан бошлаб давом эттирилади.

Туркия йиғинларига жалб қилинадиган жамоа аъзолари борасидаги маълумотлар тез орада берилади.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: