Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЛУТФУЛЛА ТЎРАЕВ МУРАББИЙ СИФАТИДА ИШ БОШЛАДИ

 

Жорий мавсумда»Нефтчи»  сардори сифатида кўплаб ўйинларда севимли жамоамизни майдонга бошлаб тушган тажрибали ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлик соҳасида ишини давом эттирадиган бўлди.

Футболчи фаолияти давомида «Машал»,» Насаф»,»Бунёдкор», «Локомотив», ОКМК ва «Нефтчи» каби жамоаларда, шунингдек Малайзиянинг «Фелда Юнайтед»,   «Теренгану» клубларида ҳам тўп суришдан ташқари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.Лутфулла Тўраев футболчилик даврида жами 285 учрашувда майдонда ҳаракатланиб, 25 та гол муаллифига айланди ва 37 марта ассистентлик қилди.

Футболчи фаолияти давомида 2013 йилда мамлакат чемпионлигини ва Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритган,  тўрт бор мамлакат кубоги соҳибига айланган.

Лутфулла Тўраевга футболчилик фаолиятидаги бўлганидек мураббийлик фаолиятида ҳам улган зафарлар тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: