«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

АБДУСАМАД ДУРМОНОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

 

Бугун «Нефтчи» жамоасининг бош мураббийи Абдусамад Дурмоновнинг таваллуд айёми. Абдусамад Чоршанбиевич 55 ёшини қаршиламоқда.

Бир вақтлар моҳир футболчи сифатида «Нефтчи» жамоасини мамлакат чемпионлигига олиб келиш учун қандай жонбозлик кўрсатган бўлса, эндиликда фидоий мураббий сифатида ана шу жамоани Суперлигага олиб чиқиш учун бутун кучи, маҳорати ва тажрибасини ишга солмоқда. Жамоага ёш иқтидорларни жалб этмоқда.

Шу муносабат билан «Нефтчи» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби,футболчилар, ишчи-ходимлар ва кўпминг сонли мухлислари номидан унга бу олижаноб фаолиятида улкан зафарлар, мустаҳкам саломатлик ва омад ёр бўлишини тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Абдусамад Чоршанбиевич!

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: