Хабарингиз бор, 23 ноябрь соат 18:15 да Ўзбекистон Суперлигаси 25-тур доирасида севимли «Нефтчи» жамоамиз Фарғона шаҳридаги сўнгги учрашувини Навоийнинг «Қизиқлум» клубига қарши ўтказади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур беллашувга чипталар сотуви бошланди. Чипталар фақат стадионнинг махсус кассаларида 20000-30000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.
Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз.
ЖАМОАМИЗНИ СТАДИОНДАН ТУРИБ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНГ!
#БИЗБИРЖАМОАМИЗ
🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI
SЕRGЕY ARSLANOV – «NЕFTCHI» MURABBIYI
JAMOAMIZ SOBIQ A’ZOSI OLЕKSEY LARINNING ARIZASI FIFA TOMONIDAN RAD ETILDI