Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИГА ТАЙЁРГАРЛИК 

Кеча Суперлиганинг қолдирилган учрашувини Яйпанда ўтказган «Нефтчи» футболчиларига уч кун дам олиш таътили берилди. Чемпионатда юзага келган навбатдаги кичик танаффусдан оқилона фойдаланиш мақсадида жамоамиз мураббийлар штаби 16 ноябрда Тожикистон Республикасининг «Эсхата» футбол клуби билан ўртоқлик учрашуви бўйича режа тузишган ва ушбу беллашувни уюшқоқлик билан ўтказиш учун қизғин тайёргарлик кўрадилар. Мазкур учрашув Суперлиганинг 25-тур асосида «Қизилқум» билан ўтказиладиган расмий беллашувга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик билан боришга замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Эсхата»   халқаро ўртоқлик учрашуви 16 ноябрь куни «Истиқлол» марказий ўйингоҳида соат 16:00 да бошланади.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: