Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ УСТУНЛИГИДА ЎТГАН БАҲСДА ЖАНГОВАР ДУРАНГ 

 

Бугунги беллашув жамоамизнинг ташаббуси ва устунлигида ўтди десак, асло муболаға бўлмайди. Чунки, ўйин давомида яратилган қулай имкониятлардан нефтчилар  фойдалана олишганида ҳисоб йирик кўринишда бўлиши табиий эди. Лекин, бугун очиқчасига омад юз ўгирди. Дарвозаларга киритилган ҳар иккала голлар ҳам биринчи бўлимда юз берди. Ҳисобни Умар Адҳамзода очган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар жавоб тўпини киритишди.

Иккинчи бўлим ҳам тўлалигича жамоамизнинг босими ва қатор ҳужумлари остида кечди. Лекин, барча хавфли вазиятларда юзага келган кучли зарбаларимиз мезбонларнинг ҳимоя қўрғонини ёриб, дарвозаларини ишғол этишгача бормади ва шу тариқа кескин курашларга бой ўтган баҳсда 1:1 натижаси қайд этилди.

Барча жонкуяр мухлисларимиз номидан футболчиларимизга миннатдорчилик билдириб, кейинги баҳсларда омад тилаб қоламиз

 

НЕФТЧИ – СУРХОН 1:1

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Исроил Имомназаров

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нечохин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: Умар Адҳамзода (Билол Тошмирзаев) 32, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Тамирлан Жамалутдинов) 45+2, 1:1

«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Мухсин Убайдуллаев, 7. Умар Адҳамзода, 19. Мирзоҳид Ғофуров (5. Томислав Мрчела, 90+4), 28.Фозил Мусаев (70. Аббосжон Ғуломов, 67) 24. Ғулом Ҳайдар Гулямов, 23. Диёр Туропов, 22. Гиорги Никабадзе (9. Улуғбек Ҳошимов,57), 77. Билол Тошмирзаев (40. Бачана Арабули,67)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неъматхонов,   10. Суннатулла Абдуллажонов, 11. Иззатилла Абдуллаев, 13. Лутфулла Тўраев,

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6. Артём Сокал, 7. Достонбек Турсунов, 10. Тамирлан Жамалутдинов ( 19. Нуриддин Ҳасанов,77), 15. Диёр Рамазонов, 18. Сильванус Нимели (17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 90), 25. Беҳзод Шамсиев, 27. Асилбек Жумаев ( 77. Асадбек Каримов, 70), 66. Беҳруз Шайдулов (5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 70)

Захира: 86. Даврон Мерганов, 4. Шаҳзод Таиров,  9. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 72. Исмадиёр Умматов, 99. Камрон Саидазимов

Огоҳлантириш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов («Сурхон»), Беҳзод Шамсиев  («Сурхон») 90+6, Асадбек Каримов («Сурхон») 90+7

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: