"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК БАҲСИДА БУ САФАР КУЧЛАР ТЕНГ КЕЛДИ

Супелигада юзага келган танаффусда жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини «Истиқлол» марказий ўйингоҳида ташкил этди. Бугунги рақибимиз қўшни Қирғиз Республикаси Олий дивизиони чемпионатида карвонбошилик қилиб келаётган Ўш шаҳрининг «Алай» клуби бўлди.

Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа вакиллари бир қанча ҳужумларни ташкил этишган бўлсада, деярли хавфли вазият яратилмади ва танаффусга жамоалар нурсиз дуранг 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

Асосий воқеалар ривожи иккинчи бўлимда содир этилди. Бачана Арабули ўрнига алмаштирилган Билолхон Тошмирзаев ўйинга жозиба киритди ва айнан унинг ажойиб узатмасидан сўнг меҳмонлар дарвозасини Гиорги Никабадзе чиройли тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди 1:0. Бир неча дақиқа ўтгач навбатдаги комбинацион ҳужумда грузиялик легионаримиз ҳисобни оширишга яқин эди. Аммо, унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Бу вазиятда Гиоргига  бироз омад етишмай қолди. Учрашув жамоамизнинг устунлигида ўтаётган бир пайтда меҳмонларнинг кам сонли қарши ҳужумларидан бири гол билан якун топди. Бу вазиятда ўнг қанотдан жарима майдончамиз ичига катта тезликда кириб келган Шоҳруҳ Муратов дарвозамизни аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди 1:1. Бу ҳисоб учрашув охирига қадар ўзгармади ва ўшликлар билан ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашувимизда муроса кучаси танланди.

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК ЎЙИНИ

Фарғона ш. «Истиқлол» стадиони 

«Нефтчи» (Фарғона) 1-1 «Алай» (Ош, Қирғиз Республикаси) 

Голлар:  Георгий Никабадзе 54 1:0, Шохрух Муратов 75 1:1.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев,ШоҳруҳАъзамов, Азизбек Исоқов.

«Нефтчи»:

45.Акбар Тўраев

3.Нодир Неъматхонов

5.Томислав Мрчела

7.Умар Адҳамзода

20.Анваржон Ғофуров

22.Гиорги Никабадзе

23.Диёр Туропьв

24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов

28.Фозил Мусаев

40.Бачана Арабули

Захирада:

10.Суннатилла Абдуллажонов

14.Раҳмонжон Рўзиев

15.Мухсин Бозоров

16.Мухриддин Шерматов

19.Мирзоҳид Ғофуров

27.Муҳаммадали Холматов

33.Абдулвосид Восиджонов

50.Шоҳруҳ Ёқубжонов

71.Нодирбек Аҳмаджонов

77.Билолхон Тошмирзаев

88.Хумоюн Бозорбоев

Бош мураббий: Виталий Левченко

«Алай»:

1.Дастан Алибеков

2.Данила Сокирченко

8.Азиз Сидиқов

9.Нурболот Ирисбеков

10.Нурлан Сарикбаев

11.Динмуҳаммад Таалайбеков

14.Нодир Ибрагимов

17.Марат Аджиниязов

19.Юрий Сеницкий

77.Шохжахон Сатихонов

Захирада:

16.Омурзак Оронбаев

18.Аброр Кадиралиев

25.Шоҳруҳ Муратов

29.Кудрет Искандарбеков

96.Ислом Абдуллаев

Бош мураббий: Айбек Татанов

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: