"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»  ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ҚАТНАШАДИ. 

 

Виталий Левченко бош мураббийлигидаги жамоамиз аъзолари 11 октябрдан бошлаб, тайёргарлик жараёнига киришади. Суперлигада юзага келган танаффус пайтида мураббийлар штаби футболчиларнинг ўйин амалиётини узлуксиз таъминлаш мақсадида  ўртоқлик назорат беллашуви ўтказиш режалаштиришган бўлиб, Октябр ойининг

15 санасида «Нефтчи» Қирғизистон Республикаси Премьер лига вакили Ўшнинг «Алай» жамоаси билан куч синашади. Ушбу баҳс Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида ўтказилади,  учрашув соат 18:00да бошланади.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: