Yak. Iyul 21st, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗДАН ИШОНЧЛИ ҒАЛАБА 

 

U-21 чемпионати 20-тур доирасида  бўлиб ўтган «Нефтчи»-«Бухоро» ўринбосарлар жамоаларининг баҳсида фарғоналик футболчилар 7:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

 

Биринчи бўлимда жамоамиз вакиллари анча ҳужумкор ўйин намойиш этишиб,18 ва 45(+1) дақиқаларда  иккита тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Ҳар иккала голга ҳам истеъдодли ҳужумчимиз Мухсин Бозоров муаллифлик қилди. Айтиб ўтиш жоиз, беллашувнинг 32-дақиқасида мезбонлар томонидан қайд этилган қоидабузарлик натижасида Мустафа Чабанов қизил карточкага лойиқ деб топилди ва майдондан четлатилди.

 

Иккинчи бўлимни  ҳам устунликда  ўтказган ўринбосарларимиз 69-дақиқага келиб учинчи голни уришга эришдилар. Бу вазиятда хет-трик қайд этган Мухсин Бозоров гол муаллифи бўлди. Шундан сўнг бухороликлар дарвозасига кетма-кет голлар ёғила бошлади. 72-дақиқада Абдулвосид Восиджонов, 74-дақиқада Муҳаммадали Холматов,84-дақиқада Абдулвосид Восиджонов, 87-дақиқада Диёрбек Убайдуллаевлар  бир-биридан чиройли голларга эгалик қилишди. Шиддатли ва кескин курашлар остида кечган беллашувда ўринбосарларимиз йирик 7:0 ҳисобида «Бухоро» клубини мағлуб этдилар.

 

Ўзбекистон U21 биринчилиги

«Нефтчи» U21 7:0 «Бухоро» U21

Голлар:   Муҳсин Бозоров, 18 (1:0), Муҳсин Бозоров, 45+2 (2:0), Муҳсин Бозоров, 69 (3:0), Абдулвосид Восиджонов, 72 (4:0), Муҳаммадали Холматов, 74 (5:0), Абдулвосид Восиджонов, 84 (6:0), Диёрбек Убайдуллаев, 87 (7:0)

Бугунги учрашув расмийлари:

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Шохрух Азамов, Бобур Зокиров, Азизбек Исаков

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Даврон Иброҳимов

«Нефтчи»(U21):

1.Асрор Кенжаев

14.Рахмонжон Рўзиев

15.Муҳсин Бозоров

27.Муҳаммадали Холматов

29.Афзал Зокиров

33.Абдулвосид Восиджонов

50.Шохрухбек Ёқубжонов

66.Дониёр Валиев

71.Нодирбек Аҳмаджонов

88.Хумоюн Бозорбоев

99.Азамат Толибжонов

Захирада:

16.Мухриддин Шерматов

25.Диёрбек Убайдуллаев

31.Жавоҳир Қосимов

43.Абдулазиз Салоҳиддинов

44.Мирасрор Мираброров

65.Дилшоджон Эркинов

91.Мусомалик Рустамов

97.Давронбек Султонбеков

 

Бош мураббий: Азиз Алижонов

 

«Бухоро»(U21):

32.Довуд Иброҳимов

6.Бегзод Камолов

12.Мустафа Чабанов

19.Бехруз Баходиров

21.Рахимжон Обидов

27.Шахжахон Хайруллоев

29.Чингизхон Қодиров

44.Сухроб Ботиров

47.Мироншох Сатторов

89.Шодмонбек Бахтиёров

Захирада:

18.Умидбек Рахимов

79.Шохруххон Тешаев

87.Исомиддин Нусратов

97.Илхомжон Фармонов

 

Мураббий: Отажон Авезов

 

Четлатиш: Мустафа Чабанов 32 (Бухоро)

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: