Pay. Iyul 18th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОА ҚИСҚА ТАЪТИЛГА ЧИҚДИ

 

Эртага Про лигнинг 14-турига «Хоразм»-«Зомин» баҳси якун ясаб беради ва шу билан жамоаларнинг охирги босқичга тайёргарлик жараёни бошлаб юборилади. Кеча «Турон» жамоасига қарши кечган беллашувдан сўнг «Нефтчи» клуби мураббийлар штаби футболчиларга икки кунлик таътилни тақдим этишган.Жамоа аъзолари 31 октябрь куни ўз қароргоҳларида тўпланиб, Про лиганинг ҳал қилувчи босқичига тайёргарликни давом эттиришга киришадилар.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи давра якунига кўра,»Нефтчи» клуби 14та ўйинда 28 очко жамғариб, Про лигада карвонбошилик қилиб келмоқда.

Жамоамизга кейинги босқич учрашувларида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: