Куни кеча Ўшнинг «Алай» клуби билан ўртоқлик учрашувида қатнашган Виталий Левченко шогирдлари бир кунлик ҳордиқдан сўнг бугун Қиргулидаги қароргоҳга қайтдилар ва навбатдаги ўртоқлик баҳсига тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордилар. Одатдагидек, бугунги тайёргарлик жараёни фитнес залидаги тренажёрларда шуғулланишдан бошланди. Кейинчалик эса жамоа аъзолари очиқ майдонга кўчиб ўтиб, тўп билан муомала қилиш жараёнида иштирок этди. Машғулотларга киришиш олдидан футболчилар икки томонлама жонли девор ташкил этиб, бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонлаётган ёш ва истеъдодли ҳимоячимиз Дониёр Валиевни ўзгача услубда олқишлаб табрикладилар.
Мазкур жараёндан тасвирга олинган фотолавҳаларни томоша қилинг.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!