"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ФУТЗАЛ БЎЙИЧА ОСИЁ КУБОГИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ ФАРҒОНАДА БЎЛИБ ЎТАДИ

2024-йилнинг 17-28 апрель кунлари Тайланд мамлакати футзал бўйича 2024-йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилади. Мазкур турнирга йўлланмани қўлга киритиш учун Ўзбекистон футзал терма жамоаси жорий йилнинг 7-11 октябрь кунлари Осиё кубогига саралаш босқичи доирасида Ироқ, Камбоджа ва Малайзияга қарши учрашувларда иштирок этади. Қувонарли жиҳати, ушбу саралаш босқичи Фарғона шаҳридаги «Само» ёпиқ спорт мажмуасида ўтказилади.

Шу муносабат билан 7-11 октябрь кунлари Осиё кубоги саралаш босқичида Ўзбекистон футзал терма жамоасини қизғин ва кўтаринки руҳда қўллаб-қувватлаш учун барча жонкуяр ишқибозларимизни муҳташам «Само» аренасига чорлаб қоламиз.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Фарғонадаги «Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган учрашувларнинг санаси ва бошланиш вақтларини келтириб ўтамиз:
7 – октябрь 18:00
Ўзбекистон – Камбоджа
9 – октябрь 18:00
Малайзия – Ўзбекистон
11 – октябрь 18:00
Ўзбекистон – Ироқ

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: