«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

Бугун Фарғона дербиси!

Про лига 14-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Турон» бахси бугун соат 14:00 да «Истиқлол» стадионида бошланади.

Жамоаларнинг ўзаро расмий учрашувлар статистикаси унчалик бой тариҳга эга эмас.Бунга сабаб, «Турон» клубининг жорий йил Про лигада қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритганидан сўнг бошланди. Шу йилнинг январь-февраль ойларида эса жамоалар анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Фарғона вилояти ҳокими кубоги мусобақалари доирасида юзлашишган ва бу учрашув турнир тақдирини ҳал қилувчи ўйини,яъни финалида қайд этилди. Шу куни беллашувнинг асосий қисми дуранг 2:2 натижаси билан тугалланган бўлиб, пенальтилар серияси бўйича эса «Нефтчи» жамоаси 4:2 ҳисобида устун келган ва кубок соҳибига айланган.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни жамоалар илк бор Про лига биринчилигида рақобатлашишди ва Яйпанда бўлиб ўтган ушбу баҳс дуранг 1:1 натижаси билан якун топган.

Про лига 14-тур

«Нефтчи»-«Турон»

Бошланиш вақти 14:00 да

«Истиқлол» марказий ўйингоҳи

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Онгар Жалимов

 

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: