Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 18-тур доирасида жамоамиз «Андижон» клуби билан куч синашади. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви ҳам «Истиқлол» стадионида ўтказилган эди. Бунга сабаб эса Андижондаги «Бобур Арена»да таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани бўлган. «Андижон» жамоаси мезбон сифатида Суперлига мусобақасида «Истиқлол» стадионида олтита учрашувни ўтказишга улгурган. Шу жумладан, «Нефтчи» жамоасини ҳам мезбон сифатида қабул қилишга эришган. Шунингдек, чипта пуллари ҳам айнан Андижонликлар ғазнасига келиб тушган.
Шуни маълум қиламизки, 31 август куни кечадиган «Нефтчи» – «Андижон» учрашуви ПФЛ тақвимига кўра «Истиқлол» стадионида «Нефтчи» жамоасининг мезбонлигида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 31 август куни соат 19:00да старт олади ва ушбу учрашувга барча мухлисларимизни таклиф қилиб қиламиз.
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!