"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК БАҲСИДА «ҚЎҚОН-1912» ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

Оралиқда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиш  мақсадида Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоамиз бугун Қиргулидаги қароргоҳ стадионида вилоят дербисида «Қўқон-1912» клуби билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Учрашувда иккала жамоа мураббийлари ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни туширишга ҳаракат қилишди. Айниқса, қўқонликлар таркибида захира ўйинчиларига тўлиқ 90 дақиқа ўйнаш имкони тақдим этилди.

Биринчи бўлимда жамоамиз сафида ўйнаган футболчилар меҳмонлар дарвозасини 3 марта ишғол этишган бўлишса, таннаффусдан сўнг захирадан тушган йигитларимиз ҳам 3 марта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолган пайтда меҳмонлар дарвозамизга 11-метрли пенальти орқали ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Якунда эса тажриба бобида устун бўлган вакилларимиз йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Қиргули «Нефтчи» СК стадиони

20 август 18:30.

«Нефтчи» 6-1 «Қўқон 1912»

Бош хакам:  Шохрух Аъзамов,  Бобур Зокиров, Азизбек Исақов.

Голлар: Шароф Мухитдинов 10 1:0, Георгий Никабадзе 25 2:0, Хабиб Шарипов авт 40 3:0, Иззатилла Абдуллаев 52 4:0, Фозил Мусаев 70 5:0, Аббос Ғуломов 82 6:0, Иброҳим Мухторов 90 пен 6:1.

«Нефтчи» Биринчи бўлимда:

45.Акбар Тўраев,  5.Томислав  Мрсела, 20.Анваржон Ғофуров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 19.Мирзохид Ғофуров, 13.Лутфулла Тўраев (с), 24.Ғулом ҳайдар Ғуломов, 8.Шароф Мухитдинов, 22.Георге Никабадзе, 40.Бачана Арабули.

Иккинчи бўлимда:

1.Асрор Кенжаев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 26.Алексей Ларин, 3.Нодирхон Неъматхонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 28.Фозил Мусаев, 70.Аббос Ғуломов, 10.Суннатилло Абдуллажонов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 9.Улуғбек Хошимов,  77.Билолхон Тошмирзаев.

«Қўқон 1912»:

99.Мирзохиджон Жалилов, 15.Хабиб Шарипов, 4.Азамат Исроилов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Жамшид Ҳасанов, 17.Сардор Етовқўзиев, 30.Иброҳимжон Мухторов, 9.Исломбек Исоқжонов, 14.Дониёр Исмаилов, 44.Фарход Мираҳмадов, 11.Шаҳзод Бешимов

Бош мураббий:  Мухсин Низомиддинов

Огоҳлантиришлар:  Сардор Етовқўзиев 25, Жамшид Хасанов 75.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: