Shan. Iyul 20th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«СЎҒДИЁНА»  БИЛАН МУРОСА КЎЧАСИ ТАНЛАНДИ

Суперлиганинг 16-турида жамоамиз «Сўғдиёна» клубини қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида кечган бўлишига қарамай, голли вазиятларни яратиш бўйича футболчиларимизда имкониятлар кўпроқ туғилди ва илк хавфли вазият 3-дақиқада юзага келди. Ўнг қанотдан ташкил этилган комбинация натижасида тўп меҳмонлар жарима майдончаси ичига узатилгандан сўнг Мирзоҳид Ғофуров гол киритишга муваффақ бўлди, лекин ён қанот ҳаками бу вазиятда байроқчасини кўтариб, оффсайдни қайд этди. Иккинчи голли вазият 30-дақиқага тўғри келди. Бир нечта ҳимоячини алдаб ўтиб дарвозага кучли зарба берган грузиялик ҳужумчимиз Георгий Никабадзега бироз аниқлик етишмади. Унинг йўллаган кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Шу тариқа, ўйиннинг қолган қисмида бошқа хавфли вазиятлар деярли кузатилмади ва биринчи бўлим 0:0 дуранг натижаси  билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамизнинг фаол ҳаракатлари ва кучли босими билан бошланди. Кўплаб хавфли вазиятлар  содир этилиб, 66-дақиқада ҳисобни очишга ҳам эришилди. Чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган тўпни Умар Адҳамзода чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Лекин, бу вазиятда ВАР ўйинга аралашди ва бош ҳакам вазиятни монитор орқали қайтадан кўриб чиқиб, голни инобатга олмасликка қарор қилди. Шундан сўнг меҳмонлар жамоаси ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида «ўйинни чўзиш»  спектаклини намойиш этишга киришди чоғи, ҳар бир майда тўқнашувда ҳам ўйин темпини тўхтатиб, бир неча дақиқалардан фойдаланишга эришди. Бундай руҳда кечган ўйин футболчилар қооиб, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг асабийлашишига олиб келди. Шу йўсинда давом этган учрашув охир-оқибат  нурсиз дуранг натижасига олиб келди.

Суперлига-2023, 16-тур

«Нефтчи» – «Сўғдиёна» 0:0

11.08.2023, 20:00

«Истиқлол» стадиони, Фарғона

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Ҳусан Худойбердиев, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР ҳаками: Анвар Маражабов

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

«Нефтчи»: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (70.Аббосжон Ғуломов, 64), 19.Мирзоҳид Ғофуров (23.Диёржон Туропов, 64), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев (5.Томислав Мрчела, 82), 22.Гиорги Никабадзе (11.Иззатилла Абдуллаев, 82), 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 26.Олейсей Ларин, 40.Бачана Арабули (9.Улуғбек Ҳошимов, 55).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 9.Зенан Займович (88.Самандаржон Мавлонқулов, 72), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев ( 2.Жасурбек Ёқубов, 86), 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (32.Нодиржон Сойибов, 60), 80.Самандар Синдаров (90.Улуғбек Кенжаев, 60), 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруҳжон Мухсинов, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Огоҳлантиришлар: Зенан Займович (28), Гиорги Никабадзе (32), Жавоҳир Қаҳрамонов (38), Улуғбек Ҳошимов (69), Улуғбек Кенжаев (72), Милан Митрович (86), Иззатилла Абдуллаев (90+3).

Четлатиш: Иззатилла Абдуллаев (90+7)

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: