Chor. Apr 17th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ШИДДАТЛИ КЕЧГАН ЎЙИНДА МУҲИМ ҒАЛАБА! 

 

Суперлига 15-турнинг марказий ўйинида Виталий Левченко шогирдлари амалдаги чемпион «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлдилар. Биринчи бўлим жамоамизнинг бироз устунлигида ўтди десак асло муболаға бўлмайди. Чунки яратилган голли вазиятлар сони жиҳатидан футболчиларимизда бу кўрсаткич кўпроққа ўхшади. Аммо, зарба беришда ноаниқликлар туфайли жамоамиз гол кирита олмади ва танаффусга футболчилар дуранг 0:0 ҳисобидаги натижа билан майдонни тарк этишди.

 

Иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлаган мезбонлар 49-дақиқага келиб ҳисобни очишга яқин эдилар. Бу вазиятда Пшемислав  Бланашак тўпга биринчи бўлиб зарба берди, лекин тўпга ҳимоячиларимиз тўғаноқ бўлиб, хавфни бартараф этишди.Аста аста ўйиндаги ташаббус фарғоналикларга ўта бошлади ва Виталий Левченко томонидан амалга оширилган ўзгартиришлар ўз самарасини бера бошлади. Захирадан майдонга чиққан Диёржон Турапов тўпга эга бўлган вазиятда олис масофадан кучли зарба йўллади, тўп эса ҳимоячилардан бирига тегиб, рикошет ҳолатда ўз йўналишини ўзгартириб дарвозанинг ўнг бурчагига бориб тушди 0:1. Шундан сўнг тошкентликлар ҳисобни тенглаштиришга бор куч ва имкониятларини ишга солишган бўлишига қарамай ўйин охирига қадар ҳимоя қўрғонимиз ишончли ўйин намойиш этиб, жамоамиз учун сафардаги муҳим ғалабали ҳисобни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди 0:1.

 

Coca Cola Суперлигаси  15-тур

Тошкент, «Пахтакор» стадиони. 20:00

«Пахтакор» – «Нефтчи» 0:1

Голлар: Диёржон Туропов 70′

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (20.Ҳожимат Эркинов 80′), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73′), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Азиз Турғунбоев 70′), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достон Ҳамдамов 80′)

Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 9.Михал Кухарчик, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Муҳаммадали Абдумажидов

«Нефтчи»: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (70.Аббос Ғуломов 69′), 13.Лутфулла Тўраев (с) (40.Бачана Арабули 69′), 19.Мирзохид Ғофуров (23.Диёр Туропов 69′), 20. Анвар Ғофуров (26.Олексей Ларин 23′), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Георгий Никабидзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Томислав Мрчела, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 77.Билолхон Тошмирзаев

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода 79′, Диёржон Туропов 79′, Аббос Ғуломов 82′

Четлатиш: Максим Шацких 52′ («Пахтакор» бош мураббийи)

🟢»Нефтчи» ПФК жамоаси

Улашинг: