Суперлиганинг ўтган 2022 йил мавсумида ОКМК клубидан жамоамиз сафига келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Андрей Мишенко клуб раҳбарияти билан ўзаро келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди ва легионер футболчи Қирғиз Республикаси чемпионатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Маълумот учун, фаолияти давомида «Нефтчи» сафида Андрей Мишенко 2 маротаба асосий таркибда майдонга тушган бўлиб, умумий 197 дақиқа ҳаракат қилган ҳамда 1 та сариқ карточкага лойиқ деб топилган.
Жамоамиз ва барча мухлисларимиз номидан Андрей Мишенкога «Нефтчи» клубида ҳаракатланиб, қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб қоламиз ва келгуси фаолиятида омадлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!