"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН: ТОМИСЛАВ МРЧЕЛА «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ

 

Иккинчи давра баҳсларига пухта хозирлик кўраётган «Нефтчи» футбол клуби таркибни кучайтириш мақсадида австралиялик тажрибали ҳимоячи Томислав Мрчела билан бир йилга мўлжалланган шартномани расмийлаштирди.

Томислав Мрчела 1990 йилнинг 1 октябрида Австралияда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Хорватия, Хиндистон, Жанубий Корея каби давлатларида тўп сурган. Охирги ўйнаган клуби Австралия Олий дивизионининг «Вестерн Сидней» жамоаси бўлган.

Умид қиламизки, «Нефтчи » тариҳидаги илк австралиялик футболчи ҳисобланадиган Томислав Мрчела ишончли ва ёрқин ўйинлари орқали минглаб футболсевар мухлисларимизнинг меҳрига сазовор бўлади.

 

«Нефтчи»га хуш келибсан, Томислав!

Улашинг: