"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ЙИРИК ҒАЛАБА 

Виталий Левченко бошчилигидаги жамоамиз Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида навбатдаги ўртоқлик учрашувини Тожикистоннинг «Эсхата» клубига қарши ўтказди. Таъкидлаш жоиз, мураббийларимиз бугун барча футболчилар учун нимага қодир эканликларини намойиш этиш учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда ҳаракатланган футболчилар ўрнига, иккинчи бўлимда таркиб тўлиқ алмаштирилди.

Учрашувда ҳисобни вакилларимиз очиб беришди. Бу вазиятда жамоамизга яқинда келиб қўшилган грузиялик ҳужумчи Георгий Никабадзе бурчакдан оширилган тўпга эгалик қилиб боши билан зарба йўллади ва дарвозани ишғол этди 1:0.Мазкур ҳисоб танаффусга қадар ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган вакилларимиз анча фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб, меҳмонлар дарвозасига анча-мунча хавф солиб, кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар.Ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган жамоамиз якунда йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

21 июль «Нефтчи» СК стадиони

«НЕФТЧИ»-«ЭСХАТА» 4:0

Голлар: Георгий Никабадзе, 5′(1:0), автогол, 50′(2:0),Иззатилла Абдуллаев, 58′(3:0), Иззатилла Абдуллаев, 68′(4:0)

«Нефтчи» биринчи бўлим:

45.Акбар Тўраев, 3. Нодирхон Неьматхонов,  26.Алексей Ларин,  4. Антон Кривченко, 7.Умар Адхамзода, 19.Мирзохид Ғофуров. 23.ДиёрТуропов,  5.Эдуард Эмсис, 8.Шароф Мухиддинов, 35.Вахиб Тара, 22 Георгий Никабадзе.

«Нефтчи» иккинчи бўлим:

12.Владимир Назаров

2.Зоир Жўрабоев

21.Мухсин Убайдуллаев

20.Анвар Ғофуров

11.Иззатилла Абдуллаев

10.Суннатилло Абдулажонов

13.Лутфулла Тўраев

17.Абдуллоҳ Олимов

24.Ғуломхайдар Ғуломов.

9.Улуғбек Хошимов

70.Аббос Ғуломлар.

Бош мураббий:  Виталий Левченко

«Эсхата» таркиби:

93.Владислав Шевченко

19.Хусейн Нурматов

14.Ойбек Абдуғаффоров

15.Роман Хибаба

10.Сайёд Ковусшох

20.Олим Каримов

17.Иброҳим Эшонхонов

5.Сиявуш Асроров

7.Шахзод Мамуржонов

18.Далер Имомназаров

22.Санжар Ризқибоев

Захирада:

16.Мўминжон Гадойбоев

29.Муҳаммад Рустамов

21.Абдураҳмон Узақов

8.Рустам Сабуров

72.Мубин Мўминов

81.Хожи Абдумамонов

11.Бахтиёр Зарипов

Бош мураббий: Игорь Суров

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: