"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

САФАРДА ЙИРИК ҒАЛАБА!

Про лиганинг 13-турида сафарда аутсайдер «Зомин» клуби билан баҳс юритган «Нефтчи» жамоамиз йирик 2:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Бугунги беллашувда биринчи хавфли вазият 6-дақиқада рўй берди. Мезбонларнинг хужумчиси Жонибек Кўчимов дарвозамиз томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. 11-дақиқада эса навбат меҳмонларга ўтди ва чап қанотдан уюштирилган хужумимиз гол билан якунланди. Тўпураримиз Достоннбек Тошматов ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллайди 0:1. Голдан руҳланган футболчиларимиз 23-дақиқада ҳисобни янада оширишди. Бу гал чап қанотдан ёриб кирган ярим ҳимоячимиз Рустамжон Абдуҳамидов узоқдан кучли зарба бериб мезбонлар дарвозабонини ожиз қолдирди 0:2. Вазиятни ўзгартириш мақсадида уюштирилган хужумларнинг бирида жарима майдонимизга узатилган тўп футболчимизнинг қўлига тегди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Дилшод Хушбаков пенальтини аниқ бажариб, ҳисобидаги фарқни қисқартирди 1:2. Бу натижа биринчи бўлим охиригача ўзгармади.

Иккинчи бўлимда катта куч билан олдинга ташланган зоминликлар 53-дақиқага келиб мувозанатни тикладилар. Бу сафар мезбонлардан Отабек Аҳмаджонов голга муаллифлик қилди. Лекин жамоамиз бугун ғалаба илинжида майдонга тушганини яна бир карра исботлаб берди ва 71-дақиқада тўпураримиз Достоннбек Тошматов гол уриб,ўйиндаги дублга эришди 2:3. Ўйин тақдирини ҳал қилган гол эса 81-дақиқада киритилди. Бу сафар Достонбек Тошматов, Рустамжон Абдуҳамидов ва Мансур Саидовлар учлиги чиройли комбинация уюштиришиб,тўртинчи голни дарвозага жойлаб қўйишди 2:4. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган қўшимча дақиқалар ҳам ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмади.

Шундай қилиб, эртага давом эттириладиган 13-тур ўйинлари олдидан жамоамиз 27 очко тўплаб биринчи поғонага кўтарилиб олди.

Про лига 13-тур

“Зомин”-“Нефтчи” 2:4

Голлар: Достонбек Тошматов, 11 (0-1), Рустамжон Абдухамидов, 23 (0-2), Дилшод Хушбақов пен., 28 (1-2), Отабек Ахмаджонов 62′ (2-2), Достонбек Тошматов (2-3) 74′, Мансур Саидов (2-4) 83′

«Зомин»: 12.Жавоҳир Камилов, 2.Озодбек Ражабов, 3.Миржалол Суюнов, 4.Элдор Каримов, 5.Дониёр Умаров, 7.Дилшод Хушбаков, 8.Отабек Аҳматжонов, 10.Жонибек Кўчимов, 11.Роббим Ҳасанов, 17.Абдумутал Турсунқулов, 22.Фарруҳ Хожибеков.

Захира: 1.Исломбек Асролов, 21.Асилжон Мансуров, 6.Шерзод Жалилов, 9.Лутфулло Файзуллаев, 14.Муҳаммад Норбоев, 20.Асилжон Мансуров, 21.Марадона Сафаров, 23.Бабур Исроилов, 32.Фазлиддин Деҳқонбоев.

«Нефтчи»: 35.Шерзодбек Абдураимов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, 13.Жамшид Қобулов, 17.Достонбек Тошматов, 27.Достон Авазбеков, 34.Рустамжон Абдуҳамидов, 38.Умар Адҳамзода, 44.Шодиёр Хожиматов, 93.Сирожиддин Аллаев, 94.Анваржон Хожимирзаев.

Захира: 21.Фаррух Турдалиев, 3.Темур Султанов, 5.Элдор Эргашев, 6.Муҳаммадазиз Обиджонов, 7.Мансуржон Саидов, 8.Исломбек Каримов, 20.Дилёрбек Ирматов, 31.Павел Смоляченко.

Сафардаги ғалаба билан табриклаймиз!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: