"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРИНБОСАРЛАР БИРИНЧИ ДАВРАНИ ҚАНДАЙ ЯКУНЛАДИЛАР? 

 

«Нефтчи»нинг асосий таркиби учун футболчи етиштириб берувчи «база» ҳисобланадиган U-21(ўринбосарлар) жамоаси  биринчи давра якунлари бўйича бешинчи ўринни эгаллади.

Ўринбосарлар  жамоаси 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 18та гол киритишга муваффақ бўлди.

 

Биринчи даврада майдонда энг кўп ҳаракат қилган 5 нафар ўйинчи қуйидагилар:

Дониёр Валиев –  1080 дақиқа

Фаҳриддин Муҳаммадов – 1056 дақиқа

Муҳаммадали Холматов – 1056 дақиқа

Шохрух Ёқубжонов  –  1019 дақиқа

Хумоюн Бозорбоев – 918 дақиқа

Азамат  Толибжонов – 879

 

Жамоа тўпурурлари:

Абдулвосид Восиджонов  – 3 та

Акобир Аҳмаджонов – 3 та

Муҳаммадали Холматов 2 та

Фаҳриддин Муҳаммадов  – 2 та

«Нефтчи»( U-21) сўнгги 4 турда 6 та гол уришга эришди. 5та тур баҳслари мағлубиятсиз тугалланди.

Энг тезкор гол 20- дақиқада, Абдуллоҳ Олимов томонидан» Олимпик»( U-21) дарвозасига киритилди. Биринчи даврадаги учрашувларда ўринбосар футболчиларига 19 марта сариқ карточка кўрсатилди, лекин ҳеч ким майдондан четлаштирилмади.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: