Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН:  ШАРОФ МУҲИДДИНОВ – ЖАМОАМИЗ АЪЗОСИ

 

Шароф Муҳиддинов 1997 йил 14 апрелда Жиззах вилоятида туғилган. Ярим ҳимоячи амплуасида ҳаракатланадиган Шароф Муҳиддинов «Насаф» футбол клубидаги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлиб улгурган. Қаршиликлар сафида 77 учрашувда 23 гол уришга эришган футболчи  Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Эроннинг «Санат Нафт» жамоаларида ҳам фаолият олиб борган. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон терма жамоасининг турли тоифаларида тўп сурган. Ҳозирги кунда миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шароф Муҳиддинов «Нефтчи»га эркин агент мақомида қўшилди.

 

Жамоамизга хуш келибсиз Шароф!

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: