"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

“НЕФТЧИ» – «НАСАФ» ПРЕВЬЮ

 

Суперлигада  биринчи давранинг охирги қолдирилган ўйинида мамлакатимизнинг етук клублари «Нефтчи» ҳамда «Насаф» жамоалари ўзаро баҳслашадилар. Ушбу  жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимиз доирасида 48 марта тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 17 тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. 20 та учрашувда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 11 учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича  устунлик «Насаф» томонида – 54-64

 

“Нефтчи” жамоасининг «Насаф» устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 1999 йилда 4:0 ҳисобида қайд этилган. Рақибларимиз эса 2003 йили 4:1 ҳисобида зафар қучган.

 

ФАРҒОНАДА ЎТГАН СЎНГГИ БЕШ УЧРАШУВ НАТИЖАЛАРИ

 

22.06.2022.

«Нефтчи»-«Насаф»  1:1

22.09.2018..

«Нефтчи»-«Насаф»  3:1

01.03.2018.

«Нефтчи»-«Насаф»  0:0

13.10.2017.

«Нефтчи»-«Насаф»  0:3

21.06.2016.

«Нефтчи»-«Насаф»  2:2

 

Эслатиб ўтамиз, 8-турнинг қолдирилган «Нефтчи»-«Насаф» учрашуви соат 20:00 да старт олади.

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: