"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

U-19 ЁШЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

 

Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида U-19 чемпионати доирасида 11-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Нефтчи» ёшлар жамоаси наманганлик тенгқурларини қабул қилиб, 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

 

Биринчи бўлимда ёшларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар, лекин меҳмонлар кўп ўтмай жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирдилар. 1:1 дуранг ҳисоби танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлим эса наманганлик футболчиларнинг фаол ҳаракатлари билан бошланди ва улар тез орада иккинчи тўпни киритиб, олдинга чиқиб олишди. Бу вазиятда мураббийларимиз қатор ўзгартиришларни амалга оширишга мажбур бўлдилар ва бу ҳолат ўз натижасини кўрсатди. Кетма-кет хавфли ҳужумларни уюштирган ёшларимиз ҳисобни тенглаштиришдан ташқари, ғалабали голни киритишга ҳам муяссар бўлдилар.

 

U-19 ЧЕМПИОНАТИ

 

27 июнь 11-тур

«Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор»

«Нефтчи» СК стадиони

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Бобур Зокиров, Шохрух Шокиров, Дилдора Рустамова

Назоратчи: Шуҳрат Ҳамидов

Комиссар: Дониёр Якубжонов

Голлар: Абдулазиз Салоҳиддинов, 32′(1:0), Исроил Турсунбоев, 35′(1:1), Дилмурод Йўлдошев, 49′(1:2), Афзал Зокиров 59′(2:2), Афзал Зокиров, 73′(3:2)

«Нефтчи»: 16.Муҳриддин Шерматов, 29.Афзал Зокиров, 30.Акобиржон Ахмаджонов, 34.Иззат Турғунбоев, 43.Абдулазиз Салоҳиддинов, 63.Элбек Фозилжонов, 67.Рўзимуҳаммад Курбонов, 68.Ҳасанбой Умирзоқов, 80.Абдурахимов Йўлдошев, 90.Дилёржон Бахтиёров, 97.Давронбек Султонбеков

 

Захирада: 32.Ҳусниддин Неъматов, 48.Санжарбек Мақсудбеков, 59.Саидолимхон Маҳмудхонов, 60.Муҳаммадзиё Адхамжонов, 65.Дилшоджон Эркинов, 76.Бекзод Абдувалиев, 82.Бунёджон Иномов, 87.Одилжон Набиев, 96.Сардор Раимжонов

 

Бош мураббий: Иқболжон Акрамов

 

«Навбаҳор»: 30.Сарвар Абдуғаниев, 34.Муртазохон Муродуллаев, 49.Бунёд Раҳимов, 52.Рустамбек Каримжонов, 60.Қодирхон Валиханов, 73.Шукурилло Шермирзаев, 74.Исроил Турсунбоев, 75.Баҳодио Абдурахмонов, 85.Фаррух Раҳимжонов, 92.Дилмурод Йўлдошев, 197.Хабибулло Жапараплиев

 

Захирада: 36.Диёрбек Муҳаммадалиев, 50.Мамадалихон Атаханов, 54.Абдулазиз Махмудов, 58.Исохон Юлдашев, 61.Муҳаммадали Исоқжонов, 71.Анасхон Рахманов, 94.Умиджон Иброҳимов, 99.Зулфиқор Акбаров

 

Мураббий: Азам Ражаббаев

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: