Sesh. Apr 16th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«Дерби»да муҳим ғалаба!

Про лиганинг 12-турида Фарғонанинг икки жамоаси «Нефтчи» ҳамда «Истиқлол» тўқнаш келишди. Учрашув нефтчиларнинг хужумлари билан бошланди. Ушбу ҳужумларнинг бирида тўп ҳимоячимиз Жамшид Қобулов келиб тушди. Ҳимоячимиз иккиланмай,чамаси 35 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди.Пастдан йўналтирилган тўпни Истиқлол дарвозабони қайтаришга ожиз бўлди ва ўйиндаги ҳисоб очилди 1:0. Кейинчалик ўйин сурати тенглашди,жамоалар кетма кет хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин танаффусга жамоалар нефтчиларнинг минимал ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда «Истиқлол» жамоасидан албатта кучайтирилган ўйинни намойиш қилишларини кутган мухлислар бунга гувоҳ бўлишди. Улар томонидан уюштирилган бир қанча хавфли ҳужумлар ҳисобни ўзгаришига олиб келиши ҳам мумкин эди. Лекин, бугун омад нефтчилар томонидан бўлди. Жамоамиз учун анча оғир кечаётган ўйинда қарши ҳужумларимиз ҳам чакки бўлмади ва 86-дақиқада тажрибали футболчимиз Мансур Саидов томонидан узатиб берилган тўпга юқори тезликка эга бўлган ҳужумчимиз Достонбек Тошматов меҳмонлар ҳимоячиларидан ўзиб кетиб, иккинчи голни чиройли тарзда киритишга муваффақ бўлди 2:0.

Ўйин тугашига фурсат оз қолишига қарамай меҳмонлар олдинга интилишда давом этишди ва қатор ҳавфли вазиятларни яратишга ҳам улгуришди. Лекин маҳорат ва тажриба бобида устунликка эга «Нефтчи» жамоаси якунда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Кейинги беллашувларда ҳам севимли жамоамизга ғалаба ва омад ёр бўлишини талаймиз

Про лига. 12-тур
НЕФТЧИ – ИСТИҚЛОЛ
18 октябрь 2020 йил. Фарғона. «Истиқлол» стадиони.
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Жамшид Қобулов 12, Достонбек Тошматов 86

«Нефтчи»: 35.Шерзодбек Абдураимов, 8.Исломбек Каримов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, 27.Достон Авазбеков, 34.Рустамжон Абдуҳамитов, 38.Умар Адҳамзода, 44.Шодиёр Хожиматов, 93.Сирожиддин Аллаев, 94.Анваржон Ҳожимирзаев.
Захира: 21.Фарруҳ Турдиалиев, 3.Темур Султанов, Муҳаммадазиз Обиджонов, 7.Мансуржон Саидов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 31.Павел Смоляченко, Санжар Зокиров, Жамшид Тўрақулов.

«Истиқлол»: 46.Хуршид Хожаев, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 3.Фирдавс Асадов, 4.Жасурбек Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Ҳудойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 22.Маъруф Жумаев.
Захира: 12.Нодир Ашурматов, 6.Оқилбек Маҳмудов, 7.Риза Айвазов, 10.Давронбек Исоқов, 11.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 13.Дониёржон Тулашев, 20.Раҳматулло Ўктамов, 23.Достон Ўринбоев, 29.Санжар Баратов.

 

Нефтчи ФК матбуот хизмати

Улашинг: