Chor. Iyun 19th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА КИЧИК ҒАЛАБА

 

Бугун Қиргулидаги қароргоҳ стадионида Виталий Левченко шогирдлари чемпионат баҳсларига тайёргарлик доирасида режадан ўрин олган Қирғиз Республикасининг U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

 

Таъкидлаш жоиз,  мураббийларимиз бугун барча футболчиларга тўп суриш учун имконият яратиб беришди. Биринчи бўлимда захирада бўлган футболчилар иккинчи бўлимда ўйинга қўшилишди. Учрашув эса жамоамизнинг устунлигида кечди. Биринчи бўлимнинг 10-дақиқасида ҳимоячилардан қочиб кетган Тома Табатадзе қўполлик эвазига тўхтатилди. Бу вазиятда бош ҳакам пенальти белгилашга мажбур бўлди. Пенальтини эса жабрланувчининг ўзи, яъни Тома Табатадзе аниқ амалга ошириб, ўйинда ҳисобни очди. Кейинчалик вакилларимиз бир қатор  комбинацион ҳужумлар орқали ҳисобни оширишга яқин эдилар. Лекин, меҳмонлар посбони ишончли ўйнаб барча хавфларни бартараф этишга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан чиқишди.

 

Иккинчи бўлимда тўлиқ янгиланган таркиб билан майдонга чиққан жамоамиз аъзолари ўйин давомида тўлиқ устунликка эришиб, кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо, барча уринишлар самарасиз бўлиб чиқди ва якунда беллашув жамоамизнинг минимал 1:0 ҳисобидаги натижаси билан тугади.

 

 

«НЕФТЧИ»- ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ U-23  1:0

Голлар: Тома Табатадзе,10′ пен. (1:0)

 

«Нефтчи»:

45.Акбар Тўраев

3.Нодирхон Неъматхонов

7.Умар Адҳамзода

19.Мирзоҳид Ғофуров

20.Анвар Ғофуров

22.Тома Табатадзе

23.Диёржон Турапов

24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов

26.Олексий Ларин

28.Фозил Мусаев

35.Муродбек Бобожонов

Захирада:

1.Асрор Кенжаев

4.Андрий Мишенко

5.Юрий Батюшин

8.Нурилло Тўхтасинов

10.Суннатилла Абдуллажонов

13.Лутфулла Тўраев

14.Раҳмонжон Рўзиев

21.Мухсинжон Убайдуллаев

27.Муҳаммад Али Холматов 66.Дониёр Валиев

70.Аббосжон Ғуломов 77.Фаҳриддин Муҳаммадов

 

 

Қирғиз Республикаси U-23:

16.Нурланбеков Курманбек 3.Зарипбеков Элдиар

4.Кумарбай Баяман

5.Нурлан Уулу Адилет

6.Канибеков Адилет

9.Бактибеков Нурбол

17.Бекбердинов Арслан

19.Токтосунов Дастанбек

22.Култаев Эрбол

23.Бекбердинов Мирлан

24.Абилов Эрназ

 

Захирада:

2.Датсиев Саид

11.Артикбаев Урускелди

20.Кересбеков Мидин

21.Кенжебаев Ермек

25.Акилбеков Эламан

7.Сталбеков Нурдоолот

8.Шаршенбеков Арсен

10.Абдувалиев Бектур

12.Бексулов Арлен

18.Иличбек Уулу Атай

 

Учрашувдаги гол ва фотосуратларни бироздан сўнг томоша қилишингиз мумкин.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: