Sesh. Apr 23rd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«БУНЁДКОР» ПРЕВЬЮ 

 

Бугун Суперлиганинг 10-тур баҳсида Виталий Левченко бошчилигидаги севимли «Нефтчи» жамоамиз Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилади.

 

Рақибимиз «Бунёдкор» футбол клуби 2005 йилда «Қурувчи» номи билан ташкил этилган жамоадир. 2008 йилдан эътиборан жамоа «Бунёдкор» номи остида тўп сура бошлади. Ўтган давр мобайнида «Бунёдкор» Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, 3 карра кумуш медаллар, 4 карра Ўзбекистон кубоги ва бир маротаба Суперкубок соҳиби бўлган. 2008 ва 2012 йилда «Бунёдкор» ОЧЛ кубогининг ярим финалигача етиб борган.

 

Миллий чемпионатимиз доирасида жамоалар ўзаро 26 марта тўқнаш келишган. Булардан «Нефтчи»да 5та ўйинда ғалаба ва 17 та беллашувда мағлубият мавжуд, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 16-40 тошкентликлар фойдасига.

 

Жамоаларнинг Фарғонада бўлиб ўтган охирги 5 учрашуви натижалари

 

25.04.2022. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 1:3

17.03.2018. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 0:1

16.04.2017. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 1:2

03.08.2016. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 2:1

20.09.2015. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 2:0

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: