"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МУРАББИЙЛАРИМИЗ «А» ЛИЦЕНЗИЯСИГА ЎҚИШМОҚДА

 

Бугун Тожикистон республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида мураббийлар учун «А» лицензияси ўқув жараёнининг биринчи босқичи бошланди. Ўқув курсларига Осиё футбол конфедерацияси инструктори Бояр Игамбердиев бошчилик қилмоқда. Қувонарли жиҳати, мураббийлар учун ташкил этилган ўқув курсларида «Нефтчи»нинг тажрибали мутахассислари Анвар Норқулов билан Фаррух Бердиевлар иштирок этмоқдалар.

 

Жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислари номидан ҳар иккала мураббийларимизга мазкур курсларда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: