Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«СУРХОН»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

 

Суперлиганинг 9-туридаги рақибимиз Термизнинг «Сурхон» клуби 1968 йилда ташкил топган. Миллий чемпионатимизда 1992 йилда дебют қилган жамоа шу йили охирги ўринни эгаллаб, Олий лигани тарк этишга мажбур бўлди. Лекин, бир йил ўтгач, яна кучлилар сафига келиб қўшилган термизликлар 2004 йилга қадар Олий лигада тўп суришга муваффақ бўлди. 2005-2018 йиллар оралиғида жамоа Биринчи лига ва Про лига мусобақаларида иштирок этиб, 2019 йилда Суперлигага қайтган «Сурхон» жамоаси ҳозирги кунда Сурхондарё вилоятининг ягона вакили сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

«Сурхон» ва «Нефтчи» жамоалари шу кунгача миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 26 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 20 тасида «Нефтчи» устунлик қилган, 5 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда «Сурхон» жамоаси ғалаба қозонган. «Нефтчи»нинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 19-68 фарғоналиклар фойдасига.

 

Жамоаларнинг термизликлар майдонида кечган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича

 

29.06.2022. «Сурхон»-«Нефтчи»  1:1

21.08.2004. «Сурхон»-«Нефтчи»  1:2

05.10.2003. «Сурхон»-«Нефтчи»  1:3

30.03.2002. «Сурхон»-«Нефтчи»  0:0

15.05.2001. «Сурхон»-«Нефтчи»  0:5

 

Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳридаги марказий ўйингоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли» Сурхон» клуби уй ўйинларини вақтинчалик Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида ўтказиб келаяпти.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: