Chor. Apr 24th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Ахборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва аниқ манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Сир эмас, одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келади. Шундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.

“Сариқ” матбуотдаги миш-мишлар (фейк) асосан жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.

Куни кеча «Facebook»  ижтимоий тармоғида «Нефтчи» футбол клуби қарздорлиги кўплиги сабабли жамоанинг фаолияти тугатилди», деган сарлавҳа  остида ёлғон маълумотларга тўла, миш-мишларга асосланган пост қолдирилди. Ушбу мақола орқали “Нефтчи” ПФК фаолияти бўйича асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот берилган.

«Нефтчи» ПФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг регламентига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳозирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Суперлига мусобақасида қатнашмоқда. Ҳозирги кунда жамоа футболчилари олдида ойлик маошлардан қарздорлиги йўқ. Ушбу мақолада фақат ёлғон ва миш-мишларга урғу берилган бўлиб, маълумотлар эса ҳеч қандай асосларга эга эмас.Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мақолада кўрсатилган гап-сўзлар клубни фақат обрўсизлантириш учун қилинган бўлиб, футбол муҳлисларидан бундай асоссиз мақолага ишонч билдирмасликларини сўраймиз. Зеро, клубнинг бош мақсади, Фарғона футболини юқори марраларга олиб чиқиш, аввалги мавқеини тиклаш ва медаллар учун курашишга қаратилган.

Аниқ фактларга эга бўлмаган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича Суд органларига даъво киритилиши ҳақида маълум қиламиз.

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: