"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

БУГУН ВАКИЛАРИМИЗ ИККИТА МУСОБАҚАДА ИШТИРОК ЭТАДИ.

Бугун «Нефтчи» ПФКнинг аёллар жамоаси ва U-19 жамоалари,  қатнашиб келаётган мусобақаларда навбатдаги тур учрашувларини ўтказишади.  Мухлиса Отақўзиева бошчилигида Ўзбекистон олий лигасида қатнашиб келаётган «Нефтчи-W» жамоаси пойтахтнинг «Локомотив-W» жамоаси билан куч синашади ушбу учрашув Қиргулидаги «Нефтчи» СК майдонида бўлиб, ўтади,  учрашув соат 16:00да бошланади. Ушбу учрашув билан параллель равишда Қувасой шахридаги «Цементчи» стадионида Иқбол Акрамов бошчилигидаги «Нефтчи-U19» жамоаси Ўзбееистон U-19 биринчилиги навбатдаги тур доирасида «Бухоро» клубини қабул қилади,  ушбу учрашув хам 16:00да бошланади.

Жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда хар икки жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: