Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«ТУРОН» ПРЕВЬЮ

 

Coca-Cola Суперлиганинг 6-турида севимли «Нефтчи» жамоамиз 17 апрель куни олий дивизиондаги  вилоятимизнинг иккинчи иштирокчиси Яйпаннинг «Турон» клубини Фарғона дербисида қабул қилади.

Рақибимиз «Турон» клуби 2017 йилда «Turon-Eco Sement» корхонаси тасарруфида  ташкил топган бўлиб, профессионал футболга 2019 йилда қадам босган. Шу йили Про лиганинг «В» гуруҳида иштирок этган жамоа муваффақият қозониб, лиганинг «А» гуруҳига йўлланма олди ва 2020 йилда Про лига ғолиби сифатида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон футболида тез суратларда катта ютуқларга эришган ёш жамоанинг Суперлигадаги дебют мавсуми эса омадсиз чиқди ва жамоа ўша йилнинг ўзидаёқ яна Про лигага равона бўлди. Бунинг асосий омилларидан бири, жамоага кучлилар билан рақобатлашишда  тажрибанинг етишмовчилиги бўлди десак, асло муболаға бўлмайди.Лекин Про лигага қайтан жамоа тушкунликка тушмади ва олий дивизионга қайтиш вазифасини мақсад қилиб, охиригача курашди. Ўтган йили Про лигада учинчи ўринни эгаллаган яйпанликлар Суперлига вакили бўлган  «Локомотив» клуби билан ўтиш ўйинида иштирок  этиб ғалаба қозонди ва бир йиллик  танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди.

«Нефтчи» ва «Турон» жамоалари Суперлигада илк бор учрашмоқда.Бунгача рақиблар фақат Про лига беллашувларида бир-бирига рўбарў келишган. Уларнинг натижалари билан танишинг

01.12.2020.

«Нефтчи»-«Турон»  0:1

15.11.2020.

«Турон»-«Нефтчи»  0:2

28.10.2020.

«Нефтчи»-«Турон»  1:1

21.09.2020.

«Турон»-«Нефтчи»  1:1

 

✅»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: